Муаллиф: Адҳам Маликов
1 декабр 2021
1248

Фермер учун шошилинч харидлар: йил охиригача нима тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 майдаги ПФ-5995-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Қуйидагиларни назарда тутувчи Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин: органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашни ташкил этиш; органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашда ўтиш даври тартиб-таомиллари; мувофиқликни баҳолаш органи томонидан инспекция назоратини амалга ошириш; органик мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш, органик мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш тартиби. Белгилаб қўйилсинки, органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштириш қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади: қайта ишланмаган қишлоқ хўжалиги экинлари; тирик ҳайвонлар, паррандалар ва улардан олинган маҳсулотлар (қайта ишланган маҳсулотлар бундан мустасно); қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари; ҳайвонларнинг озуқа еми сифатида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари; ўсимлик уруғлари ва экиш материаллари; қўлланиладиган ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда препаратлар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.